Максимал тезликни соатига 60 километрга камайтириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил "28" февралдаги ПФ-27 сонли "2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги" Фармонининг 15 бандига мувофиқ, 2023 йил "1" апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади.

Энди ЙҲҚ 78-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидагича ўқилади:

"Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади".

Эслатиб ўтамиз, белгиланган тезликни соатига 20 километрдан юқори бўлмаган тезликка оширганлик учун жарима 2023 йил учун 300 000 сўмни ташкил этади.

Ҳамкорларга

Бизнинг компания Интеллектуал Транспорт Тизимлари соҳасида тайёр ечимларни тақдим этади. Биз барча йўл ҳаракати иштирокчилари учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратишни мақсад қилганмиз.

Кўпроқ янгиликлар
Юқорига