"SIGMA" аппарат-дастурий комплекси - бу йўл тармоғининг ўтказиш қобилиятини ошириш ва тирбандлик муаммосини ҳал қилиш учун мўлжалланган светофор объектларида ҳаракатни аниқлаш соҳасидаги универсал тўлиқ автоматлаштирилган ечим. "SIGMA" АЙҲБТ қурилмаси — бу йўл ҳаракати бошқаруви учун ўзимиз ишлаб чиққан инновацион автоматлаштирилган тизими. Транспортни бошқариш ва мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган тизимини етказиб бериш нархи ва шартларини +998 (71) 2553578 телефон рақамига қўнғироқ қилиш ёки info@cdsol.uz электрон почта манзилига сўров юбориш орқали аниқлаштиришингиз мумкин.
Автомобил инсон ҳаётини янада қулайроқ қилиш учун мўлжалланган: қулай ҳаракатланиш шароитларини таъминлаш, энг муҳими эса - йўлда вақтни тежаш. Аммо транспорт сонининг кўпайиши туфайли, айниқса йирик шаҳарларда, бу вазифаларни эплаш қийин бўлмоқда. Ҳайдовчилар доимий равишда тирбандликда яшил чироқни кутишмоқда, бир вақтнинг ўзида светофорнинг рухсат берувчи сигнали ёқилган чорраҳа йўл эса бўш. Хўп денг, бундай бўлмаслиги керак.
Вақтингизни тежаш ва йўлларнинг ўтиш қобилиятини ошириш учун биз инновацион тўлиқ автоматлаштирилган ечим – "SIGMA" АППАРАТ-ДАСТУРИЙ КОМПЛЕКСИНИ (АДК) – транспортни бошқариш тизимини ишлаб чиқдик. АЙҲБТ автоматлаштирилган тизимнинг асосий вазифаси транспорт оқимларининг жадаллигини, транспортнинг ўртача ҳаракатланиш тезлигини таҳлил қилиш ва светофор объектларининг ишлаши учун мақбул алгоритмларни танлашдир.
"SIGMA" бу сифатли аппарат-дастурий комплекс бўлиб, унга қуйидагилар киради:
"SIGMA" юқори даражадаги дастурий таъминот назорати остида (тармоқ режими) маҳаллий чорраҳадаги барча йўналишларда (маҳаллий режим) ва бутун шаҳар агломерацияси миқёсида светофорларнинг ёниш муддати фазаларини ўзгартириш орқали маҳаллий режимда ҳам ишлаши мумкин.
Тармоқ режими ёки тармоққа мослашиш сизга шаҳарнинг барча комплексларидан транспорт оқимларининг жадаллиги тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш ва умумий тирбандлик асосида светофор объектларининг марказлаштирилган ишлаши алгоритмларини тузиш имконини беради. Бу яшил коридорларни яратиш ва транспорт юкламасини шаҳар бўйлаб тенг тақсимлаш учун имкониятлар очади.
Биз ҳам маҳаллий ҳам тармоққа мослашиш муаммоларини ҳал қилиш учун ҳам аппарат, ҳам аппарат қисмини етказиб беришга тайёрмиз.
Юқори сифатли компонентлардан фойдаланиш ҳисобига юқори даражадаги ишончлилик;
Параметрларни қайд этишнинг аниқлиги куннинг исталган вақтида камида 95% ни ташкил қилади;
Транспорт воситасини таниб олиш алгоритмлари замонавий машиналарни ўрганиш усулларига асосланган;
Исталган учинчи томон тизимлари ва дастурий таъминоти билан осон интеграция қилиш учун кенгайтирилган API ўзаро таъсир интерфейси;
Транспорт воситаларининг барча параметрларини, шу жумладан умумий кўриниш ва катталаштирилган фотосуратларни сақлаш билан маҳаллий қайд этиш журналларини сақлаш;
Бизнинг барча жиҳозларимиз -60 +60 ҳарорат оралиғида ишлашга мослаштирилган;
Мобил илова орқали светофор объектларини масофадан туриб мониторинг қилиш имконияти.
"SIGMA" аппарат-дастурий комплекси - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқарилган ҳам дастурий ҳам аппарат қисми жиҳатдан тўлиқ ўзбек маҳсулотидир.
Ариза юборинг ва бизнинг мутахассисимиз имкон қадар тезроқ сиз билан боғланади ва исталган масала бўйича сизга маслаҳат беради